“Юрт келажаги ёшлар қўлида”
Тошкент педагогика коллежида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, китоб ўқиш ва ўрганишдек эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида “Энг яхши китобхон” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда китоб тафаккур қаноти эканлиги, бу қанот қанча мустаҳкам бўлса, инсон юксак кенгликлар сари интилишдан толмаслиги акс эттирилди. Жамиятнинг маънавий муҳитини яхши ва фойдали китобсиз, китобхон ва кутубхонасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун бу тадбирни ўтказишдан мақсад, ёшларнинг қалбида билим манбаи бўлган китобга муҳаббат уйғотиш, китоб танлаш ва ўқиш маданиятини шакллантиришдир.
![]() |
![]() |
“Ўзбекистон ёшлари жамиятимизнинг, халқимизнинг юксак ишончига муносиб бўлиши лозим”.
Ш.М.Мирзиёев
Ёшларни Ватанга, ота-онасига, халқига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига ватанпарварлик туйғуси нақадар ғурур, шон-шараф тимсоли сифатида улуғланишини сингдириш, ўқувчилар қалби, онгу шуурида Ватан туйғусини янада юксакларга кўтариш, халқига ва Президентига садоқтли фарзандлар қилиб тарбиялаш мақсадида Тошкент педагогика коллежида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Бу тадбирлар замирида Ватанимизнинг Мустақиллиги, давлат рамзлари, миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб авлод бўлиш туйғусини шакллантириш, Ватан манфаатларини ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилиш, она юрти учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган фидоий ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш каби эзгу ғоялар мужассамлашган.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Чилонзор туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши.
Чилонзор туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ёшларга ватанпарварлик туйғусини сингдириш, уларда мардлик, қатъиятлилик фазилатларини шакллантириш, интизом ва жамоатчиликка ўргатиш, келажакда Қуролли Кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий юртларга ўқишга киришга тайёрлаш мақсадида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида Тошкент педагогика коллежининг “Шунқорлар” ҳарбий спорт жамоаси иштирок этиб фахрли ўринни эгаллади. Улар сафда юриш, ҳарбий қўшиқлар айтиш, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, граната улоқтириш каби шартлар бўйича ўзаро куч синашди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Коллежимиз ўқитувчи ва ўқувчилари туман миқиёсидаги ўтказилган турли кўрик ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Коллеж ўқувчилари спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ўқувчилар туман ва шаҳар босқичларида 1 ва 3-ўринларни эгаллаб келмоқда. Коллеж ўқувчилари Л.Абилкасимова, А.Қосимов, К.Амирсланова, КМирзаевалар волейбол, югуриш, трамплиндан сувга сакраш, велоспорт ва қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатларида 1-3 ўринларни эгаллаган. К.Амирсланова, М.Илёсова, А.Қосимовлар халқаро ва жахон миқиёсида ўтказилган спорт мусобақаларида фаол қатнашганлар. 2017 йил “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида укувчилар турли йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб Чилонзор тумани “Энг фаол жамоа иштирокчиси” фахрий диплом билан тақдирланган. Коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари туман миқиёсидаги ўтказилган турли кўрик ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Коллежнинг барча йўналишлари бўйича битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари.
Коллежда 2018 йил 14 июндан 20 июнгача “Мактабгача таълим” ,“Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши”, “Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси”,“Мусиқа таълими” йўналишлари бўйича битирувчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқлашда, касб хусусиятидан ва талабларидан келиб чиқиб, касбий-амалий имтиҳонлари намоиш тарзда ўтказилди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Педагогик амалиёт
Тошкент педагогика коллежида ўқувчиларнинг касблари бўйича олган билим, малака, кўникмаларини шакллантириш мақсадида педагогик амалиёт самарали ташкил қилинмоқда. Бўлғуси мутахассислар ўзлари танланган касбларининг мохир усталарига бириктирилмоқда. 2018 йил март ойида таълим муассасасида “Йил тарбиячиси” кўрик танлови бўлиб ўтди. 3-курс битирувчилари томонидан ўзлари келгусида ишлайдиган мактабгача таълим муассасаларида очиқ машғулотлар намойишини кўрсатдилар.
![]() |
![]() |
“Йил сарҳисоби”
Тошкент педагогика коллежида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таълим муассасаси етакчилари томонидан барча орзиқиб кутган, бир олам ҳаяжонларга тўла яна бир ажойиб тадбир “Йил сарҳисоби” бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчиларнинг қўл меҳнати, ижод маҳсулларидан иборат кўргазма ташкил этилди. Ўқув йили давомида ўзининг шижоаткорлиги, билимдонлиги, ташаббускорлиги, жамоат ишларида фаоллиги билан эътибор қозонган бир гуруҳ ўқувчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.
расм | расм |
Bugundan boshlab abituriyentlar my.uzbmb.uz sayti orqali onlayn ro'yxatdan o'tishlari mumkin.