2017 йил 4 март куни академик Б.А.Назаров тавсиялари асосида коллежнинг "Она тили ва адабиёт" фани ўқитувчиси Г.Умарова томонидан Э.Вохидовнинг “Руҳлар исёни" достони мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Э.Воҳидовнинг ўзбек адабиётида беқиёс ўрни ва бетакрор ижоди ўқувчиларга моҳирона етказилди.
![]() |
![]() |
Академик Б.А.Назаров Тошкент педагогика коллежида ташкил қилинган "Зулфияхоним қизлари" тўгарагининг фаолияти билан яқиндан танишдилар, шоира қизлар ижодига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Таълим муассасасида таҳсил олаётган замонавий бадиий адабиёт ва шеъриятга қизиқувчан ёшларнинг ижодларини ўргандилар ва уларнинг ижодига таклиф ва тавсиялар бердилар.
![]() |
![]() |
Учрашувда Тошкент педагогика коллежи директори М.Х.Таджиева сўзга чикиб, Ватанимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, мамлакатимизнинг янада равнақ топиши йўлида азиз ёшлар олдида турган олий ва муқаддас бурчлар ҳақида фикрлашди. Бугунги учрашув очиқ, самимий ҳамда азиз ёшларнинг келгуси ҳаёт йўлида улкан сабоқ бўладиган мулоқот бўлиб ўтишини таъкидлади.М.Х.Таджиева ўз сўзида Тошкент шаҳар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2017 йил 14 январдаги 15-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш бўйича таълим муассасасининг чора-тадбир режаси билан таништириб ўтди.
Академик Назаров Бахтиёр Аминович миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда ёшларнинг бурчи ва масъулияти, замонавий бадий адабиётга бўлган қизиқишларини кучайтириш борасида сўзлади. Академик Б.Назаров “Ўтган кунлар” асарини мазмунини биласизми, “Улуғ салтанат” асарини ким ўқиган, “Буюк шоирлар ҳақида” нималар биласиз деган саволлар билан мурожаат қилди. Ўқувчилар томонидан теран фикрлар, жавоблар олинди. Академик Б.Назаров ижодкор ёшларга ўз фикр мулохазалалрини билдирди уларни бадий адабиётга бўлган қизиқишларини ошириш, хар бир асарни мазмун мохиятини теран англаб ўқиш ва уқиш ҳақида фикир мулохазаларини билдирди ҳамда ижодларига омад тилади. Тошкент педагогика коллежининг ижодкор ёшлар томонидан ўз қаламига мансуб “Ватан”, “Ўзбекистоним”ҳақидаги шеърлар ифодали ўқилди. Учрашув баҳс мунозарага бой бўлди.
![]() |
![]() |
2025 yil 24 iyun kuni Toshkent pedagogika texnikumi direktori M.X.Tadjieva va kasbiy ta’lim buyicha direktor o‘rinboosari G.Rasulova Samarkand shaxrida “Texnikum bitiruvchilarining Yakuniy davlat attestatsiyasini ish beruvchi korxona va tashkilot vakillari ishtirokida demonstratsion imtixon shaklida o‘tkazish” mavzusida Respublika seminarida ishtirok etishdi.Seminar ishtirokchilari Samarqand turizm va madaniy meros texnikumi,Samarqand Abu Ali Ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumi, Samarqand shaxar 1-son politexnikumi bitiruvchilari kasblar buyicha egallagan bilim, malaka va ko‘nikmalarini ish beruvchi tashkilotlarda va ularning ekspertlari ishtirokida amaliy imtixon shaklida bajarib ko‘rsatdilar
TOSHKENT PEDAGOGIKA TEXNIKUMIDA
2025-2026 O’QUV YILIDA O’QUVCHILAR QABULI
Bugundan boshlab abituriyentlar my.uzbmb.uz sayti orqali onlayn ro'yxatdan o'tishlari mumkin.
Eslatma: Prezidentning PF-81-son Farmoniga muvofiq, professional ta’lim
to‘g’risidagi me’yoriy hujjatlarga asosan, bakalavriatiga toplagan ball bilan texnikumda oqishni davom ettirish mumkin.