+9 (9871) 278-55-64

graph

9:00 дан 17:00 гача
Texnikum hayotidan Talabalarga Muallimlarimiz Jadval

Тошкент педагогика коллежида 2019 йил 14 февралда дунё халқлари эътироф этган ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакили, лирик шоир, ўз даврининг буюк тарихчиси ва наср устаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишланган “Миллат қалбида барҳаёт сиймо” номли адабий-бадиий тадбир б

« Back

22.02.2019 08:29

Тадбирда давомида З.М.Бобурнинг саховатлилиги, мардлиги, тантилиги, фанга, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан олиб қараганда Осиёдаги подшолар ичида Бобурга тенг келадиган биронта ҳам подшоҳ топилмаслиги айтиб ўтилди. Шунингдек, Бобур жуда мураккаб ҳаёт ва кураш йўлини босиб ўтганлиги, бу йўл унинг ижодиётида турли услуб ва шаклда ўз ифодасини топганлиги, агар “Бобурнома” Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти, кураши ва саргузаштларининг йилномаси бўлса, лирика унинг юраги, ҳис-туйғуси, ўй-орзуси, сукути ва ҳаяжони китоби эканлиги, унинг “Бобурнома”си жаҳон маданиятининг нодир ёдгорликларидан бири бўлиб, география, этнография, халқ тиббиёти ва бошқа илмий соҳалар бўйича ҳам қимматли маълумотлар берувчи асар эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.