+9 (9871) 278-55-64

graph

9:00 дан 17:00 гача
Texnikum hayotidan Talabalarga Muallimlarimiz Jadval

Тошкент педагогика коллежида 9-Май- Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган “Инсон қадри азиз, хотираси муқаддас” мавзусидаги тадбир ўтказилди

« Back

16.05.2019 10:53

Хотира ва қадрлаш – инсон ақл-заковатнинг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонлари ҳисобланиши, энг муҳими, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам муҳрланиб бораётганлигини, кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатишни тақозо этади. Юртбошимиз таъбири  билан айтганда, буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс матонати ва хотираси, ҳурмати олдида бош эгамиз.   

       Тошкент педагогика коллежида  9-Май- Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан  ўтказилган “Инсон қадри азиз, хотираси муқаддас” мавзусидаги  маънавий-маърифий тадбир ана шу муҳим мавзуга  қаратилди. Тадбирда Чилонзор тумани  “3-Чарх-Камолон”  маҳалласида яшовчи, меҳнат фахрийси  М.Ниязалиева, ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис М.Қаюмовалар иштирок этди.