“Бахтиёрлар диёри”
Ўқувчи-ёшларни миллий, маънавий меросимиз, қадриятларимиз ва анъаналаримизни изчил давом эттириб, мустақиллик даври талаблари асосида бойитиб боришга муносиб ҳисса қўшувчи, маънавиятга, санъатга, китоб мутаоласига муҳаббатли, онг-шуурида ватанпарварлик ва ўз Ватани учун масъулиятни ҳис этиш каби фазилатлар шаклланган қилиб тарбиялаш ҳамда аждодларимизга муносиб бўлишга эришиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган шиор остида касб-ҳунар коллежлари доирасида “Бахтиёрлар диёри” кўрик- танлови ўтказилди. Тошкент педагогика коллежининг “Бахтиёр ёшлар” жамоаси 2018 йил 18 сентябрда ўтказилган “Бахтиёрлар диёри” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этиб, фахрли 2-ўринга сазовор бўлдилар.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |